Унумлик иш Абдулҳамид Чўлпон Маълумдирким, ер-сув шўъбалари томонидан ўткан йилларда деҳқонларға қарз уруғлиқ берилган эди. Камбағал, унинг устига талануб, қоқланған деҳқонлар у уруғлиқлардан оз, кўб фойда кўрдилар, қарз деб берилгандан кейин ундирилиши лозим эди. Ҳам албатта ҳаракат қилиниб ундирилди-да. Бизнинг Андижон шаҳар-уезд ер-сув шўъбаси томонидан ҳам камбағал деҳқонларға қарз уруғлиқ берилган эди. Ўткан ёз пишиқчилиқ вақтларида шу уруғлиқларни қайтаруб, йиғиб олиш ҳаракати қилиниб, ер-сув шўъбаси томонидан ўша вақтда ижроқўмға (у вақтда инқилобқўм) бир лойиҳа киргизилди. Ижроқўм у лойиҳани кўргандан кейин “қарз берилган уруғлиқларни махсус вакиллар орқалиқ йиғиш” моддасини ортиқча деб топуб, у ишни ижроқўмнинг тайёр олатига (аппаратиға), яъни: район, бўлус ва қишлоқ ижроқўмлариға топширди. Улар ҳам бу вазифани бажариб бердилар. Шунинг билан “махсус вакилларга” кетадурған ортиқча чиқимдан қутулинди. Ижроқўмнинг бу хизмати учун унга музофот ижроқўмининг қарори билан ундирилган дондан бир фоиздан мукофот чиқариб берилган эди. Ҳозиргача ижроқўм қарамоғида турған буғдойнинг 400 пуди маориф шўъбасига миллий қўмондон қурслариға берилди. Мана бу иш жуда яхши. Муни қилғанларға баракалла! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Унумлик_иш. Downloaded from uzbekai.com.