«Узун қулоқ бобо» тўғрисида Абдулҳамид Чўлпон Бошқармага хат «UZUN ҚУЛОҚ BOBO» ТЎҒРИСИДА Менинг «Узун қулоқ бобо» номлиқ 2 пардалик кулги асаримни оққа кўчуруб ўзбек труппасига топширмоқ шарти билан мазкур труппанинг энг муқтадир бир артисти олғон эди. Ҳозир шул асарнинг мазкур артист қўлида борлиғи шубҳалик бўлуб қолди. Эшитганимга кўра, бечора асарим Самарқанд санъат ҳаваскорларига «тортуқ» қилиниб, бериб юборилғон эмиш. Шунинг учун газета орқали эшитдирмакчи бўламанким, бутун ҳақ ва ҳуқуқ ўзимда бўлғон ул асар қайда бўлса ҳам босдирилса ёки саҳнага қўюлса, шунга алоқалик кишиларни ҳукмга тортғумдир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБУзун_қулоқ_бобо%C2%BB_то%E2%80%98g%E2%80%98risida. Downloaded from uzbekai.com.