Хўжайинлик ёшлар Абдулҳамид Чўлпон Андижонда босмачилиқ ҳаракати даврида бир мунча ёшларимиз ва мактаб болаларининг «кўзга яқин»лари мажбурият остида ёки ҳавас билан босмачиларнинг томониға ўтуб уларнинг орасида «маҳрам» бўлуб юра-юра босмачилиқ бетиши билан қутулуб келганлар эди. «Ўрганган кўнгул ўртанса қолмас» деган сингари ҳалиги болалар шоҳи тун кумуш пайнак, дандон соплик пичоқ ва катта-катта пулларга ўргануб қолғанлиқлари учун шу кунларда баъзи савдогарлар ёнида яна ўша қиёфат билан кўрина бошладилар. Яқинда биттасини милисия бошлиғи базадан тутуб олди. Мана шу ахволни кўз олдида ўтуб Андижон ёшқўми иқтисодий ҳуқуқ шуъбасининг диққатиға қуйидағи хидматларни ташлаб ўтаман: Ўшандақ хўжайинлик ёшларни рўйхатга олуб хўжайинларининг ижтимоий турмушларини баъзи хислатларини суруштуруб 4-5 соат ўқушға мажбур этилсун. Унча-мунча маълумоти хат-саводи борларини мумкин бўлса,бошқа шаҳарларга ҳам бўлса юбориш чорасини кўрилсун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хо%E2%80%98jayinlik_ёшлар. Downloaded from uzbekai.com.