Хўқанддан Абдулҳамид Чўлпон “Падаркуш” фожиасини кўрмоқ учун Андижондан Хўқандга келиб, миллий тиётруни кўруб, ўз ҳиссиётимни қисқалик ила ёзмоқни керак билдимки, ушбудур. Бой, Домла, Зиёли, Артун, Пристав, Бойни(нг) камбағал укаси, Лиза, Давлат, Тошмурод, Тангриқул шахсиятига киргонларга таҳсин ва ташаккуримни арз қилурман. Шуни-да ёзайин, учинчи пардадаги Бойни ўлдуриши яхши таъсирлик бўлмади ва Бойбачча шахсияти яхши ижро қилинмагандек бўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хо%E2%80%98qanddan. Downloaded from uzbekai.com.