Хусусий мурожаат Абдулҳамид Чўлпон Тошканддаги усмонли адабиёти ҳаваслилари бўлган биродарларимизга: Сарфи адабиётдан истифода этмак учун Истанбулда чиққан: “Шаҳбол”, “Турк юрди” ва “Ижтиҳод” мажмуаларининг баъзи бир ададларини кўрмакка ҳиддатли эҳтиёжим бор. Улар бебаҳо нарсалар бўлганликдан сотуб олишга уруниш бир беҳуда ҳаракат ўлур эди. Шунинг учун қўлларинда мазкур мажмуаларнинг бир неча жилд ёки ададлари бўлған биродарлардан илтимос қилур эдимки, ўзларинда бор мажмуалардан муваққат суратда ва ўз жойларинда бир неча соат истифодага руҳсат этсалар экан. Ўз жойларинда бир қадар нарсаларни кўруб олур ва баъзиларини ёзуб олур эдим. Бошқа турли зарар келмаслигин виждоним номина таъмин этаман. Қўлларида бор нарсалар ҳақинда марҳамат қилуб каминани хабардор этсалар, адресим: Собиқ “Туркистон” нўмралари 48 нчи хона (соат 3 дан сўнг). — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хусусий_мурожаат. Downloaded from uzbekai.com.