Ер қимирлашлар Абдулҳамид Чўлпон Бир-икки ҳафтадан бери шаҳарда тинчсизлиқ бор. Шу орада икки мартаба қаттиғ, 3-4 мартаба енгил қимирлаш бўлди. Гулша, Қуршоб ва Кампиробод (Қорадарёнинг бош) тарафларидан турлук-туман қўрқинч хабарлар келмакдадир. Расмий, тасдиқ қилинған хабарлар бўлмағани учун, халқ шу оғиз хабарлари билан бесаранжом бўлуб турди. На Тошкант ва на музофот газеталарида расадхона хабарлари кўрулмади. Газета хабарларини қидирғанлар кўб бўлди. Халқ кечалари уйда ётмасдан, мумкин қадар очиғроқ жойларда ётмоқдадур. Бир неча кунгача эҳтиёт бўлинсин деган мазмунда ижроқўмдан расмий буйруқ берилди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ер_қимирлашлар. Downloaded from uzbekai.com.