Ёлғон аралашқан даъволар Абдулҳамид Чўлпон Айб ҳеч кимда эмас, на дўлда ва на тегирмонда. Айб кармонда ва ҳамёнда. Йўқ, бу даъволарнинг ҳаммаси безрайган ёлғон. Манимча, ҳамма айб эски Тошканд ижроқўмидадир. Йўқ тўғри эмас биргина эски шаҳар ижроқўми эмас, ҳамма шаҳар ижроқўмида ҳам бор. Лекин айб ижроқўмларнинг буйруғини эшитмаган бўлимларидадир. Афв этасиз, кўб ерда бўлмайлар 2… 3 ойлаб ойликларини ололмайдирлар. Нима қилсунлар. Бечоралар, овул ва қишлоқ шўро ишчилари беш йилдан бери ойлик олмағанлари ҳолда бутун давлат эгаси шулар; ижроқўм раислари давлатлик бойлардан кам эмас. Мана бу даъволарнинг ҳаммаси ҳам ёлғондир, ишонмангиз. Манимча, ҳамма айб ҳазрат Одамнинг жаннатдан ҳайдалишиға боис бўлған иблис малъундадир. Ман бўлсам, бутун айбни баладийя идораларига қўяр эдим, чунки тобқан-тутқанлари кўпрук тош йўллари юруб ўз қоринлариға кетадир. Ya’ни, демак айтаманким, бизнинг мусулмон қисмларидаги баладийя бўлимларининг тобқан-тутқанлари ўз ойлиқлариға кетадир. Эски Тошканд думахонасининг ўз сўзича, “Ойлиққа ҳам етмайдир”. Мана энди, бу ҳам туҳмат! Ёлғон. Оғиздан бир чиқиб кетди-да, оға-инилар! Ўйлаб қарасам, ҳамма айб соғлиқни сақлаш бўлими ўрниға очилған балои офат бўлимларида экан… Бу ҳам қуруқ туҳмат! Дунёда кимнинг айби бор?… Айби йўқ. Биргина айб бизнинг аҳмоқлиғимизда, мусулмон бошқармаларининг сиёсий тарбиясизлигида. Уларнинг кўблари ишдан кейин масжид жиловхоналарида ўтканнинг ўроғини, кетканнинг кетмонини олиб ўлтирадирлар-да, устал талашиб ўртадағи ишчи-деҳқонларнинг бошини ёриб кўзини чиқарадирлар. Идорага келганда алмойи-алжойи қассобға имо, баққолға ишорат… Энди тузалган эид, улар асфала софилинга кеткан эид, мана шу ёлғон гап эди. Қани ўлгани, улар яна тириклар. Лекин устал талашадирлар. Умидлари яна усталга ўлтирмоқ. Ёлғон даъво бўлса-да айтиб ўтдик-да, биродар. Ҳа, уюнг куйгур қайси бири тўғри?.. Ҳаммаси тўғри, ҳаммаси эгри ҳам ёлғон… Ўҳ… кимники тўғри, муллоларникими? Йўқ. Иймончиларникими? Йўқ. Бўлмаса умрини фисқ-фужур билан ўтказган миллат болаларининг номусини ерга буккан маълум ва машҳур Усмон полвонники тўғрими? Ҳа, шуники тўғри. Нимага? Нимага бўлар эди замона зўрники, томоша кўрники. Яна замон, пасқамда пишқириш, Усмон полвонларники. Ўлма, бу даъвонг бўш кетди. Нима зарари бор, меним тўрт томоним қибла, нима айби бор, ҳамма гапим ёлғон. Дод деб юбораман-да, нима демакчисан. Юқоридаги учи йўқ чувалиб кеткан учуруқларингдан ҳеч нарса тушуна олмадим. Тушунмасанг бўғилиб ўл. Ўртоқ, қўй, нима демакчисан, очиб сўзла! Очиб сўзлайми? Ҳа… Кераги йўқ. Илтимосимни қайтарма. Хўб, қабул қилдим. Айб ҳаммада. Лекин жим… Ҳеч кимга айтма, айб ҳаммада, ҳаттоки айб ҳам айбдор. Масалан, яқинда милициялар ҳайит куни Тахтапул дарвозасида бачча ўйнатдилар. Бухоро қизил аскарларининг кўблари беданабозлиқ билан машғулдирлар, бу айб эмас-ку, айтиб ўтик-да. Ҳайит куни ҳар ерда синфий айирмас битди. Истаганлар янги иқтисодий сиёсат шарафига уруштирилди, аттанг, оғзимдан чиқиб кетди. Айби йўқ. Эски шаҳарда устал талаши, бош ёрилған, кўз чиққан, ўт билан сув бу кун бирлашкан, ҳа нима учун бундай? Куч-қувват бирликда эмиш… Синфий тортиш қайдасиз, устал масъаласи. Чу… Кўзингни оч, қарға. Бу ерда бир оз чегарани каттароқ кесиб юбордим. Машҳур Самсон Усмон полвоннинг боғиға кўчиб чиққан, Ostroumov ҳукумат ишига кирмакчи бўлуб юрар эмиш. Бухоро эскичилари амирнинг ҳақига дуо қилар эмишлар. Янги имлочиларга қирғин келар эмиш. Ҳар қаерда уламо жамияти очилмоқчи эмиш… Мана бу хабарларнинг ҳаммаси тўғри эмас. Нега десанг, бўёқчининг хуми бузилған. Ҳукумат диний хурофот билан курашмак учун бел боғлаған. Бироқ, бизнинг мусулмон масъул ишчиларининг кўби маълум ва машҳур. Афв этасиз, уларнинг ҳақидаги даъволарнинг ҳаммаси лоф, ёлғон. Масалан, одамлар гап тарқатдиларки, гўё бизнинг бир неча коммунистларимиз эшонға қўл берибдир. Юсуфхон эшон ўлганда бир қанча коммунистлар йиғлаб ўлай дебдир. Юсуфхон эшоннинг сассиғ мурдор жасади учун янги мозор очишға сабаб бўлған эмиш. Вой ёлғончининг уйига ўт тушсун. Эски шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бойлардан бир нарса… олиб эски шаҳарга ўлук кўмиш учун ижозат берар эмиш деб, шу тўғрими, эски шаҳарда ўлук кўмиш учун ижозат берадурған маҳкамалар жуда кўб, ёмоннинг кучи япалоққа етар, ҳаммангизнинг кучингиз соғлиқни сақлаш идорасига етибдир-да. Ижроқўм, идора бўлими, милиция идоралари билан ишингиз йўқ, ҳаммасида ҳам айб бор эмасми? Пучуқ табиб аввал ўз бурнингни тузат, агар сан ҳам бирор идорага бошлиқ бўлсанг эди, нима қилар эдинг, ҳаммаси менга маълум. Айб ҳаммада бор-ку, бироқ бутун жанжал афандининг чопони устида!… — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёлг%E2%80%98on_аралашқан_да%E2%80%99volar. Downloaded from uzbekai.com.