Йўқолған песалар тўғрисида Абдулҳамид Чўлпон Бундан 3-4 йил бурун менинг томондан ёзилған “Узунқулоқ бобо” песаси оққа кўчирилмасдан туруб йўқолған эди. Бу йил ўша песани тўрт пардали қилиб ва янги усулларға тўғрилаб ёзиб чиқдим. Олдимиздағи қиш ичи Маскавда ўзбек драм мактабида тайёрланиб, келгуси йилда Ўзбекистонда қўйилса керак. Шунинг учун бурунғи эски пардани саҳнага қўймаслиқларини сўрайман. Лекин, тарихий жиҳатдан менинг ўзимгагина аҳамияти бўлған учун, агар ўзимга қайтарсалар яна яхши бўладир. У песадан бошқа собиқ Бухоро Маориф назорати қўлида бўлған “Чўрининг исёни” номли песам ҳам йўқолған. У ҳам эълон тили билан айтсак “эътибордан соқитдир”.. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo%E2%80%98qolg%E2%80%98an_песалар_то%E2%80%98g%E2%80%98risida. Downloaded from uzbekai.com.