«Ёрилтош» Абдулҳамид Чўлпон Андижонда, 18 нчи июнда Фарғона вилоят давлат труппаси томонидан ёш ёзувчимиз Рафиқнинг халқ эртакидан олиниб ёзилған 4 пардали “Ёрилтош” исмли ўпереттаси ўйналди. “Ёрилтош” халқимиз оғзида кўбдан бери севилиб айтилиб келмакда бўлған машҳур “Ёрилтош” эртаги – афсонасидир. Рафиқ уни муайян бир усулга – йўлган солиб, ўзидан баъзи бир мунгли куйлар қўшқан. Тиётру қишлиқ бинода бўлса ҳам халқ куткандагидан кўб эди. Халқ иссиққа қарамай ўзининг руҳига яқин, завқиға, хаёлиға ошно бўлған бир янги песа асарни жуда ошиқиб ортиқ бир рағбат билан эшитди. Ўйнағучиларнинг кўбиси зарарсизгина ўйнади. Фақат “Гулхан” рўлида ўйнаған туташ ўзбакча оҳангларни бузуброқ, йўғон овоз билан куйлади. Бизнингча шу “Гулхан” рўзлини унинг онаси рўлини ўйнаған туташга берилганда тағин-да яхшироқ бўлған бўлур эди. Фарғона вилоят давлат труппаси яна ҳам ўз вазифасига керагича аҳамият бериб шундай яхши асарларни мукаммалроқ чиқариб кўпрак қўйишқа урунса, жуда яхши бўлур эди. Халқ тиётрудан хурсанд бўлуб “Яша қўқонлиқ азаматлар!” деб шодлиқ билан тарқалди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБЁрилтош%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.