Ёшлар орасида Абдулҳамид Чўлпон Ленинчи ёшлар ўз вазифасини билиши керак! Бу кунги ленинчи ёшлар фирқанинг ҳозирлиқ қурсининг талабалари ҳисоб қилинадур. Ya’ни эрта-индин чин фирқа аъзоси бўлуб умумий ижтимоий, сиёсий ишларда ҳақиқий раҳбарлар бўлуб етишадурлар. Бу кун биз ленинчи ёшлар сафининг кундан-кун кучайиши, сонининг ортиши билан на қадар қувонсақ, лекин уларнинг ички сиёсий тарбиялари учун ҳам шунчалик урунишимиз керак. Бунинг учун биринчидан, ёшлар сафининг ичида ҳақиқий бирлик, самимий ўртоқлиқ бўлиши лозим. Афсуски, ёшлар ҳалигача камисарлик усталидан пастга туша олмаймиз, бизга ўзларини бошлиқ, чин раҳбар деб ўйлаған кўбкина масъул ёш ишчиларимиз ҳатто ҳафталик мажлисларимизга ҳам бир сарқадам келмайдилар. Ёшларга келишмайди Попируснинг на қадар зарарли эканлиги, унинг кишининг ўпкасига бўлатурған зиёнлари маълум. Бу тўғрида сўзлаб ўтурушнинг ҳожати ҳам йўқ. Катталаримиз тушунуб туруб ўзларини ўзлари заҳарлайтурған кишиларимиз майли чекаверсунлар; аммо бизнинг ёш камсамўл аъзолари шундай зиёнли нарсани бу кунданоқ ташлашлари керак. Ёш, ўқуш ёшидағи болалар кўчама-кўча попирус сотиб умрларини бекорга ўтказадурлар. Ҳатто, кўбгина ёш болалар, ота-оналарининг пулларини ўғрилаб бўлса-да попирус олиб чекадурлар. Бизнинг угоркомол ва бошқа юқори идораларимиз шулар тўғрисида тадбирли бир чора кўрса эди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёшлар_орасида. Downloaded from uzbekai.com.