Юбилей хотираси Абдулҳамид Чўлпон Тошканднинг ҳукуматимиз Русия тарафидан забт қилунганиға 15 нчи июнда 50 йил тўлмак муносабати билан ватандошларимиз руслар каби биз ҳам юбилейға тайёрланмакнинг лузумини, юбилейға хотира бўлмак азра миллатнинг энг муҳтож бўлган бир муассасани вужудға чиқармак теюшли бўлганини баёндан сўнг (Садои Туркистон) ўз тарафиндан бир (Мадрасаи Олия) очмакни миллатга арз этди. Ва бунинг учун не тариқа ишга бошламак хусусида йўл кўрсатди. Мазкур муассасанинг миллат учун сув ила нон масобасида зарур бўлушин шояд ҳеч ким инкор этмайдир. Фақат одатдаги каби ёзган нарсаларға ва кўрсатилган йўлларға қуруқ шоҳидгина бўлуб, бу тўғрида ҳам ялқовлик ва ғафлат кўрсатилмаса эди, фурсатни ўткармасдан тезроқ ишга бошланса эди. Тошканд тараққийпарвар зиёли ва матбуотидан миллат шуни кутадир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Юбилей_хотираси. Downloaded from uzbekai.com.