Зулм эмас, марҳамат Абдулҳамид Чўлпон Фарғона туман ижроқўм раиси Қодир ўғли Марҳамат қишлоғидан ўз хотин бола-чақаларини кўчириб келиш учун Анжан кўча 12-сон уйда турувчи савдо хизматчиларининг иттифоқ раиси Тиллабой ўғлини ҳар кун милиция идорасига диканглатиб олиб бориб, бечорани эски шаҳарга кўчиб тушиб кетишга мажбур қилди, – деб шикоят қиладирлар. Яна колхоздан уй сўралса бўлмасмиди? – деб савол ташлабдирлар. Маълум бўлсунки, бу иш жабр ва зулм қилиш юзасидан бўлмасдан ҳукумат қилиш ва сийлаш юзасидан бўлғанлиғи ойинадан равшандир. Чунки мазкур улуғ даргоҳ соҳиби бўлған ижроқўм раиси мазкур Тиллабой ўғлиға ошначилиқ ва ҳурмат юзасидан қарамаған бўлса эди; комхоз ёки бошқа одамларға мурожаат қилиб уйини сўрар эди; бундай катта одамлар уйингни куйдириб юборса ҳам ғинг демасдан сабр қилиб кетабер! Ул зотдан у ишларнинг содир бўлиши айни марҳаматдир, эй каллаварам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зулм_эмас%2C_марҳамат. Downloaded from uzbekai.com.