«Тонг сирлари» Абдулла Қодирий Баъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ деб айбситадилар. Балки ҳақлари ҳам бордир, чунки унинг: деб ҳасратланиши бизнинг кўз ўнгимизда “йиғлоқ” бир шоирни гавдалантиради. Бироқ шоир шу тўккан кўз ёшларидан чечаклар ўстирмоқчи бўлмаса эди, биз ҳам унинг муаттарризлари қаторига кирган бўлур эдик. Анқов таъначилар шоирни ранжитса-да, мудавомат қиладилар. Ҳатто, “Сен – кўк шоири!” дегувчилар ҳам бўлиб, чорасиз шоирни уларга ўз ҳолидан жавоб беришга мажбур қиладилар: Октябр ўзгариши қора тунимизнинг тонгини отдирди эса-да, бу мудҳиш кечанинг бадном кўлагалари ҳамон шоирнинг юрагини титратадилар ва ул чор-ночор йиғлайдир… Шу йиғи орасида барқ уриб кўринган эрк куёши бу кўз ёшлардан “чечаклар унгусини” сўзлайди. Менимча, “Тонг сирлари”да кўринган кўз ёшларининг сири шудир. Шу қисқа жумлада ўқиғувчини бу кунги Чўлпон билан таништира олган бўлсам ўзимни бахтли санар эдим. Жулқунбой (Абдулла Қодирий) — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБТонг_сирлари%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.