«Ёрқиной» ва «Ҳеч ким билмасун» Абдулла Қодирий 10 нчи сентябрда ёзлиқ “Турон” саҳнасида икки пардали драмма “Ёрқин ой” (Чўлпон асари), бир пардали “Ҳеч ким билмасун” (Жулқунбой асари) ўйналди. “Ёрқин ой” песаси биринчи қўйилишида танқид қилиниб ўткан эди. ўртоқ Жулқунбой томонидан ёзилған “Ҳеч ким билмасун” песаси мавзу’ мундарижа ёғидан татарча “Ёшлар алдатмайлар” камедиясига жуда яқиндир. Ҳар икки асарнинг мавзуидан баҳс этмай, кўбдан бери ўйнаб келган “Ўзбак давлат труппаси” артистларини танқид этиб кетишни ўрунли деб биламан. “Ёрқин ой” драммасидан песанинг қаҳрамони бўлған “Ёрқин ой” рўлин ўйнағучи М. Туташ ўз рўлини ихлос билан ўйнаб, саҳнага руҳ берди. М.Туташ кўбдан ўзбак саҳнасида енгил, ҳур ўйнамоғи билан халқнинг муҳаббатин ўзига жалб этиб кела эди. М.Туташда тузалиши мумкин бўлған бир камчилик бор: “Ажаб олам” каби айнли сўзларни ғайн билан “ғажиб, ғолам”, “эмас” калимаси ўрнига “тугал” қўллаб татарчалаштурмаса, саҳнада ўзбак қизидан ажратиб бўлмайдир. Ёрқин ой ҳоласининг рўлини ўйнағучи Ашаб Туташ ўйнаши зарарсиз, лекин ҳар вақт сўзлаганда овозини секин чиқариб, халқни “қаттиқроқ” деб қичқиртдирадир. Ёрқиннинг отаси “Ўлмас ботур” рўлин ўйнағучи Уйғур драммаларда кўрсаткан камчилигин бу ерда ҳам кўрсатди. Уйғур – ўзбак саҳнасининг мураббийси, тўғрисини айтканда бобосидир. Шунинг учун Уйғурнинг қайси рўлларда ихтисоси борлиғин бошқа вақт алоҳида ёзарман. “Аҳмад ботур” рўлин ўйнағучи Аброр драммалардаги ботур, бошлиқ каби жиддий рўлларда яхши ўйнаб ўзини танитиб келди. Айниқса, бу кун “Ёрқин ой” драммасида ҳаққила бир ботур ҳаракатин кўрсатди. Новча полвон рўлинда ўйнағувчи ўртоқ Ўтаб ўртача ўйнади. Йигит рўлида ўйнағучи Патхулла Олим ўртоқлар ўз рўлларин яхши ўйнадилар. “Норқул” рўлин ўйнағучи ўртоқ Маннон бу рўлда жуда муваффақият билан ўйнади. Бошқа артистларнинг рўли аҳамиятсиз бўлуб, танқидға арзимайдир. “Ҳечким билмасун” кулгусидан “Уйланғучи чол” рўлин ўйнағучи Музаппар ўртоқ чол бўла туриб ёш қиз олишни истагучи бир чолнинг тамсил мужассами бўлуб чолларға махсус ҳаракатларни усталиқ билан бажариб саҳнани руҳлантирди. “Зиё” рўлин ўйнағувчи ёш артистларимиздан ўртоқ Карим тиришиб, ўз рўлин тушунуб ўйнағани учун томошачиларға таъсир қилдира олди. Шапоқ махдум — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБЁрқиной%C2%BB_ва_%C2%АБҲеч_ким_билмасун%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.