Бухоро уламоси Абдурауф Фитрат Бухоро уламосини, асосан, икки фирқаға тақсим этиш мумкиндир. Бири Бухоро ва унинг теваракиндан тўпланиб таҳсил қилатурған бухорийлар, иккинчиси Бухоро хонлиғининг Шарқ тарафиндағи Кўлоб деган тоғлиқ ердан келган кўлобилар. Тарихи исломдакиси бани Ҳошим бани Умавия ўртасида бўлғани каби Бухоро уламоси ва кўлобилар орасинда эски бир даштлик бордир. Бу душманликнинг бош сабаби ҳозирги Бухоро қозикалони бўлған Бурҳониддиннинг бобоси қози Садриддин Мулла Тўхмақ ўғли деган зотдир. Қози Садриддин(дан) бурун бўлған Бухоро муллаларининг барчасига бир кўз қараб ҳар бириға мустаҳиқбуйдиги илмий мансабларни бера(р) эканлар, Мазкур Мулла Садриддин Мулла Тўхмақ ўғли Бухорода қозикалон ўлғач, иши тезлашиб кетган. Бу одам аввал Бухоронинг вақфлариға ва бошқа ишлариға буюк хиёнатлар қилган: халқ устига «аминона» деган бир солуғки ёлғондан шаръий деб юклаған, кўб вақт ерларини, вақф оқчаларини ҳукумат хазинасига оғдарған, шу йўллар билан амирни(нг) ўзига тобе’ қилиб олғандан кейин Бухоронинг ёғли мансаблари (ки) ўз кўлобиларига олиб берган. Бу одам диний илмлардан (Қуръон ва Ҳадисдан) бутун хабарсиз бир одам экан. Бир кун буюк бир илмий мажлисда Қуръонни очиб саҳифа бошиндаги сурадан ибтидоси бўлган «ҳамаси» жумлайи шарифини «ҳам ишқ» ўқудиги Бухоро уламоси орасинда машҳурдир. Унинг бу ҳоллари бухороли уламонинг нафратлариға сабаб бўлди. Қози Садриддиндан неча йил кейин ўғли Бадриддин қозикалон бўлди. Бу одам дахи отасининг йўли билан юра бошлади. Ўзи илмсиз бир киши эдуги учун маълумотли уламодан қўрқар ва унларни иш бошиндан тушура эди. Ўз кўлобилари орасиндан жоҳилларини сайлаб Бухоронинг буюк илмий мансабларини шунларға бера эди. «Бухороли уламо» илмий мансаблардан маҳрум бўлдилар. Бухоронинг тубчаклари бош кўтара олмай қолдилар. Бадриддиннинг бу ишлариндан ғайратли неча уламолар ҳаяжонга келдилар ва унга қаршу бир варақа чиқардилар. Бу варақанинг бошинда ғайратли уламолардан самарқандли марҳум Муфти Бурҳониддин тура эдилар. Қози Бадриддин ёлғон хабарлар чиқориб, муфти Бурҳониддинни Бухоро амирининг доимий ғазабига учратди. Муфти Бурҳониддин шу илм билан дунёдан ўтди. Бу зот ўрниға фирқа бошинда устодим марҳум Охунд Мулла Ғиёсиддин ҳазратлари ўтдилар. Марҳум устодим диний ва шаръий илмлардан бошқа илми калом ва эски юнон фалсафасиндин тамоман воқиф бир зот бўлуб, сўзга ҳам кўб уста эдилар. Шунинг учун қози Бадриддинни бош кўтарарга қўймас эдилар. Кўб вақтлар қози Бадриддиннинг оғуси билан амирнинг ғазабиға учрасалар ҳам парво қилмасдан ўз ниқоблариға давом этиб, дунёдан ўтдилар. Бу зотнинг ўрунлариға қози Бадриддинга қаршу бўлған фирқанинг бошиға уч зот келдилар, бунлар марҳум шайхулислом Бақохўжа ҳазратлари, марҳум устодимнинг укалари Маснаф ва Бухоронинг олим қозикалони бўлған қози Абдушукурнинг ўғиллари Шарифхон махдум эдилар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бухоро_уламоси. Downloaded from uzbekai.com.