Қоматингдак йўқтурур ашжор гулистондин бири... Адо Қоматингдак йўқтурур ашжор гулистондин бири, Мандак эрмас булбулу қумрию нолондан бири. Шақ камонлик мундоқ этма зулм этиб эй киприк ўқ Ўтди кўксумдин қадалмай шунда пайкондан бири. Гар сани қотил кўзунг гоҳ ҳанжаре мужгон будур Бўлки бир жон ҳеч қутулмас бўлса минг дондан бири. Ноз тамкини хироминг кўрмай ўлдум, эй санам, Чиқмади кўнглумдим охир бунча пайкондин бири. Базм охир бўлдию махмурликдин чиқмадинг Бизга ҳаргиз етмади юз жом даврондин бири. Банда бўлмай найласин қумри санга, эй сарв қад Қоматингга йўқ баробар сарв бўстондин бири. Бош аёқ мунқор ўлубсан най каби, аммо на суд Эй Адо, ул моҳ эшитмас юз минг афғондин бири. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қоматингдак_ё%E2%80%98qturur_ашжор_гулистондин_бири.... Downloaded from uzbekai.com.