Ёр ағёра шакар ханда ила сўз қотадур... Акмал Пискандий Ёр ағёра шакар ханда ила сўз қотадур, Рашкдин аччиғ-аччиғ ваҳ мани қон йиғлатадур. Кўзда ёшимни ажаб юзда ниқобин кўргач Ёйилур чарх уза сайёра қуёш чун ботадур. Рашкдан риштаи жонимда шикан узра шикан Ғолибо сунбули зулфини сабо бутратадур. Не тонг уйғотмаса маҳшар тонги васл уйқусидан Улки тонг отқуча ёрин қучоғинда ботадур. Булҳаваслар не баробар бўлур ул ошиқа ким Бир боқишда дилу динини баробар сотадур. Ростким, ростбин эмас кўринг ул каж назари Ростлиғ бобида сарви қадиға ўхшатадур. Ҳадафи сийна шигоф узра шигоф ўлса не тонг То муҳаввас қоши новак узра новак отадур. Не равиш бирла ажал фарзонидин менг ўлмас Бу бисот устида ҳар шоҳки, от ўйнатадур. Кўрмади ул ойи юзин Акмал ҳаргиз воҳ-воҳ Неча анжум киби юз ёшурубон тун қотадур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёр_аг%E2%80%98yora_шакар_ханда_ила_со%E2%80%98z_қотадур.... Downloaded from uzbekai.com.