Ашрақат мин... Алишер Навоий Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-ҳудо, Ёр аксин майда кўр деб, жомдин чиқди садо. Ғайр нақшидин кўнгил жомида бўлса занги ғам, Йўқтур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо. Эй, хуш ул майким, анга зарф ўлса бир синған сафол, Жом ўлур гетинамо, Жамшид, ани ичкан гадо. Жом-у май гар бўйладур, ул жом учун қилмоқ бўлур, Юз жаҳон ҳар дам нисор, ул май учун минг жон фидо. Дайр аро ҳуш аҳли расво бўлғали, эй муғбача, Жоми май тутсанг мени девонадин қил ибтидо. Токи ул майдин кўнгил жомида бўлғач жилвагар Чеҳрайи мақсуди маҳв ўлғай ҳамул дам моадо. Ваҳдате бўлғай муяссар май била жом ичкарим, Жом-у май лафзин деган бир исм ила қилғай адо. Сен гумон қилғандин ўзга жом-у май мавжуд эрур, Билмайин наф этма бу майхона аҳлин, зоҳидо. Ташналаб ўлма Навоий, чун азал соқийсидур, “Ишрабу, ё айюҳал-атшон” келур ҳар дам нидо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ашрақат_мин.... Downloaded from uzbekai.com.