Дўстлар, аҳли замондин... Алишер Навоий Дўстлар, аҳли замондин меҳр умиди тутмангиз, Меҳри гардун бўлсалар кўз нуридин ёритмангиз. Гар шаҳ ўлсин, гар гадоким, солмангиз юзига кўз, Йодини балким кўнгулга ҳар тараф ёвутмангиз. Зулм ила юз чок қилған танға гар малҳам ёқиб, Буткарурбиз, десалар, ул захмларни бутмангиз. Эл жафосининг малоли қилса ҳар дам қилса қасди жон, Кўнглингизни ғайри бекаслик била овутмангиз. Ўксуди эл майли мендин, бир йўли, эй дард-у ғам, Гаҳ-гаҳе сиз боре бошимдин қадам ўксутмангиз. Ҳажр ўтин жонимға ёқтим кўрсангиз усрук мени, Энди, эй панд аҳли, дўзах ўтидин қўрқутмангиз. Чун Навоий дашт тутти эмди зинҳор, эй вуҳуш, Ким, башар жинсини ул мажнун сари ёвутмангиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/До%E2%80%98stlar%2C_аҳли_замондин.... Downloaded from uzbekai.com.