Эй сабо, ҳолим бориб... Алишер Навоий Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт, Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт. Буки анинг аҳд-у паймониға мен ўлсам дағи, Яхши фурсат топсанг, ул бад аҳд-у паймонимға айт. Буки анинг зулфи зуннорида диним ҳосили, Куфр ила бўлмиш мубаддал, номусулмонимға айт. Буки қилмишам жаҳон-у жонни анинг садқаси, Юз туман жон-у жаҳондан яхши жанонимға айт. Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум, Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт. Буки юз минг фитнакўзлиғ бўлса пайдо онсизим, Қилмағум наззора ҳаргиз, кўзи фаттонимға айт. Буки чок айлаб ёқа, усрук чиқар эл қасдиға, Мен ўлиб эл жон топар, бебоки нодонимға айт. Даҳр боғи гуллари ҳуснин вафосиз эрканин, Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт. Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хушнаво, Булбули йўқ эрканин шоҳи сухандонимға айт. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_сабо%2C_ҳолим_бориб.... Downloaded from uzbekai.com.