Гулрухи раъноқадим... Алишер Навоий Гулрухи раъноқадим чун боғ тавф айлар бориб, Инфиолидан гули раъно қизариб, сарғайиб. Юз шикоф эттинг таним, йўқ эди кўнглимдан нишон, Ўйлаким ўт топмағайлар кулни ҳар ён ахтариб. Совуғ оҳимдин ёруғлиқ оз, вале кўп тийралик, Қишда ул янглиғки, тун бўлғай узун, кун қисқориб. Заф’ вақти кўйидин чиқмоқ тахайюл айласам, Икки қатла ҳар қадамда тинмоқ истармен ҳориб. Тутмадим бўғзим сабудек бода тарки айлабон, Май тилармен пири дайр оллида балким ёлбориб. Соқиё, лаб ташнамен, андоқки, кўк жоми тўла, Бода тутсанг, сарнигун айлармен ани сипқориб. Эй ажал, ҳижрон аро олдинг Навоий жонини, Лутф қилдинг, жонни андан, ани жондин қутқориб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гулрухи_ра%E2%80%99noqadim.... Downloaded from uzbekai.com.