Ҳар гадоким... Алишер Навоий Ҳар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга, Салтанат зарбафтидин ҳожат эмас хилъат анга. Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бош, Тахт уза эрмас музаҳҳаб муттако ҳожат анга. Шаҳ юриб олам очар, дарвеш оламдин қочар, Ҳам ўзинг инсоф бергилким, бу не нисбат анга. Ҳар не шаҳ мақсудидур, дарвешнинг мардудидур, Кўр не ҳимматдур мунга, не нав эрур ҳолат анга. Фақр кўйи туфроғин шаҳ мулкига бермас фақир, Мулк кўрким, тенг эмас туфроғ ила қиймат анга. Шаҳ сипаҳ чекса, фақир аҳволиға етмас футуре, Бу вале чеккач нафас, барбод ўлур ҳашмат анга. Шаҳ эмастур бир нафас осуда дўзах ваҳмидин, Эй хушо дарвешким, мардуд эрур жаннат анга. Шаҳға сидқ аҳли дамидин машъали давлат ёрур, Меҳрдекким, субҳ анфоси очар талъат анга. Шаҳға шаҳлиғ мусалламдур, агар бўлғай мудом. Шаҳлиғ таркин қилиб, дарвеш ўлур нийят анга. Мумкин эрмас шаҳлар ичра бўйла ниятлиғ, магар, Шоҳи Ғозийким, муяссар бўлди бу давлат анга. Шаҳлар дарвеш-ю, дарвешлар шаҳики, бор Шаҳлиғ суврат анга, дарвешлик сийрат анга. То шаҳ-у дарвеш бўлғай айлагул, ё раб, аён Шаҳдин хидмат мунга, дарвешдин ҳиммат анга. Гар Навоий сўз узатти, фақрдин эрмас деманг, Бўлмағунча ҳукм шаҳдин, қайда бу журъат анга?! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_гадоким.... Downloaded from uzbekai.com.