Кечти умрум нақди ғафлат бирла... Алишер Навоий Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиғда ҳайф, Қолғани сарф ўлди андуҳ-у пушаймонлиғда ҳайф. Жонға бир душворлиғ қўймай риёзат ранжидин, Сарф бўлди нақди авқотим тан осонлиғда ҳайф. Боғладим паймонадин паймон, фиғонким, ақл-у дин, Бўлди бу паймона-ву ул сустпаймонлиғда ҳайф. Эй мусулмонлар, билингким, бўлди умрум ҳосили Нафси кофир фитнасидин номусулмонлиғда ҳайф. Ҳайфким, наф айламас ҳар нечаким тортиб илик, Десам, ўз аҳволима бу нав ҳайронлиғда ҳайф. Андоқ ишқ қилким, пушаймон бўлмағайсенким, эмас, Ҳеч осиғ чун иш хато бўлди пушаймонлиғда ҳайф. Ҳар не ўткан сўзларим чиндур десам ёлғон эрур, Чин будурким, дегаймен умр ўтди ёлғонлиғда ҳайф. Чун енгилракдур ҳисоб ўлғанда султондин гадо, Ҳайфким, бўлғай гадо авқоти султонлиғда ҳайф. Эй Навоий воқиф эрман халқдин, бори менинг, Кечти умрум нақди ғалат бирла нодонлиғда ҳайф. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кечти_умрум_нақди_г%E2%80%98aflat_бирла.... Downloaded from uzbekai.com.