Кимки бир кўнгли бузуғнинг... Алишер Навоий Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай. Гарчи халқ озодасимен, ёр агар бандарн деса, Андин ортуқ англаким, бир банда озод айлагай. Ёрдин ҳар кимки бир сўз дер, туганмасдин бурун, Истарамким, аввалидин ёна бунёд айлагай. Ёр ҳижронидин ўлгумдур, бу нав эрмиш сазо, Ул кишигаким, биравга ўзни муътод айлагай. Неча сабр авроқи ёзғай кўнглум-у бир оҳ ила, Сарсари ишқинг етиб, борини барбод айлагай. Шайхдин зуҳди риёйи касб ўлур, ё Раб, қани, Дайр пириким, фано расмини иршод айлагай. Одам авлодида камдур одамийлиқ шеваси, Одам эрмас, улки майли одамизод айлагай. Не балодурким, фалак ҳар кимга чекса тиғи кин, Ёнгилиб аввал менинг жонимға бедод айлагай. Беша ичра девлар мақтули ўлсун, эй пари, Гар Навоий ёна азми Астробод айлагай. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кимки_бир_ко%27нгли_бузуг%27нинг.... Downloaded from uzbekai.com.