Кўнглум ичра дард-у ғам... Алишер Навоий Кўнглум ичра дард-у ғам аввалғиларға ўхшамас, Ким, ул ойнинг ҳажри ҳам аввалғиларға ўхшамас. Не ситамким, раҳми махфи эрди зимнида, Эмди қилса ҳар ситам, аввалғиларға ўхшамас. Демангиз Ширин-у Лайли онча бор ҳусн ичраким, Хўбликда ул санам, аввалғиларға ўхшамас. Жавридин эрди аламлар, эмди тутмиш ўзга ёр, Ўлмишамким, бу алам, аввалғиларға ўхшамас. Ишқ аро Фарҳод ила Мажнунға ўхшатманг мени, Ким, расвойи дижам, аввалғиларға ўхшамас. Кўйининг эҳромидин кўнглумни ман этманг яна, Ким, анга азму ҳарам, аввалғиларға ўхшамас. Эй Навоий, қилми Жамшид-у Фаридун васфиким, Шоҳ Ғозийға карам, аввалғиларға ўхшамас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98nglum_ичра_дард-у_г%E2%80%98am.... Downloaded from uzbekai.com.