Кўнглум ўртансун агар... Алишер Навоий Кўнглум ўртансун агар ғайрингға парво айласа, Ҳар кўнгул ҳамким сенинг васлинг таманно айласа. Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам чиқсун кўзим, Ўз бир кўз ҳамки ҳуснунгни тамошо айласа. Ғайр зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим, Қайси бир тил ҳамки зикринг ошкоро айласа. Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шуъладур, Боғ аро ногаҳ хиром ул сарви раъно айласа. Йўқ оғиздин нукта айтур маҳвашимдек бўлмағай, Гар қуёш ҳар заррасидин бир Масиҳо айласа. Офият жонимға етти, эй хуш, ул муғким, мени, Бир қадаҳ бирла заробат ичра расво айласа. Келтурунг дафъи жунунимға парихон, йўқ табиб, Ким ул ансабдур ул пари ҳар кимни шайдо айласа. Субҳдек бир дамда гардун қўймағай осорини, Ногаҳ аҳли сидқ кўнгли меҳрин ифшо айласа. Даҳр шўхиға, Навоий, сайд бўлма нечаким, Ким узори узра тун зулфин мутарро айласа. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98nglum_о%E2%80%98rtansun_агар.... Downloaded from uzbekai.com.