Кўнглунг истар ёрлар... Алишер Навоий Кўнглунг истар ёрлар бирла ҳамиша шод бўл, Мендин-у кимдинки, кўнглинг истамас, озод бўл. Гарчи сабрим уйи янглиғ, айладинг вайрон мени, Доимо, ё Рабки, ҳуснинг мулкидек обод бўл. Мен чекиб андуҳ ўлай, эл жони бўлсун ул Масиҳ, Соврул, эй чархи нигун, вей даҳри дун барбод бўл. Бевафолар зулм-у бедодиға эрмассин ҳариф, Эй синуқ кўнглум, агар худ шиша, гар пўлод бўл. Туттум ўлмакдин тирилмак ҳажрида тенгдур манга, Эмди гар бергил зилоли Хизр, агар жаллод бўл. Чекма бошким, эмин эрмассен хазон яғмосидин, Бу чаман ичра агар савсан, агар шамшод бўл. Эй Навоий, олам аҳлиға чу йўқ эрмиш вафо, Кел-у мундин нари бекаслик била мўтод бўл. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98nglung_истар_ёрлар.... Downloaded from uzbekai.com.