Кўз қонидин дема... Алишер Навоий Кўз қонидин дема, этагим лолавордур, Ким, кўҳи дарнинг этаги лолазордир. Ҳар лола бир ахгар эрур, лек сийнасўз, Қай кўҳи дард аро бу сифат лола бордур. Бир гул юзи фироқида хуноби ашк ила, Юз заъфарони ичра кўзим лолакордур. Эл поймол этарлар узуб дашт-у тоғ аро, Баским, юзинг гули қошида лола хордур. Қон ичра ғарқ бағрим аро доғ-у дашт уза, Бекаслигим чоғида манга лола ёрдур. Соқий, кетур суроҳий ила лолагун қадаҳ, Хосса бу дамки, субҳ ели лолабордур. Теграмда оҳдинки эрур, эй Навоий, ўт, Кўз қонидин дема этагим лолавордур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98z_қонидин_дема.... Downloaded from uzbekai.com.