Лолагун тўн ичра... Алишер Навоий Лолагун тўн ичра, ё Раб, ул ғазоли Чин эрур, Yo кўзумнинг мардуми, қон ёш ила рангин эрур. Билмон оёким шафақ ичра эрур заррин ғазол, Лолагун тўн ичра ёхуд ул ғазоли Чин эрур. Айламиш гулдаста банди сун тўн-у жисмидин, Санъатеким арғувон барги аро насрин эрур. Қадмудур бу ё эрур шингарф ила ёзғин алиф, Белму ё тореки, лаъл ичра анга таскин эрур. Кўнглум ичра солди ул тўн акс ёхуд бўлди қон, Халқ кўнглин қон этарга, ваҳ, бу не ойин эрур. Бир қадаҳ гулгун май, эй соқий, тўла тутким, кўнгул, Ул бути гулгунқабо бедодидин ғамгин эрур. Эй Навоий, қатл учун гар худ қизил тўн кийди ёр, Басдур ул тўн ранги не муҳтожи қатл-у кун эрур. Дема тоғ-у лола даҳр ичра — ажал қаплони бил, Ким, кийиклар қонидин боштин аёғ рангин эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Лолагун_то%E2%80%98n_ичра.... Downloaded from uzbekai.com.