Менга номеҳрибон ёр... Алишер Навоий Менга номеҳрибон ёр ўзгаларга меҳрибон эрмиш, Менинг жоним олиб, ағёрга оромижон эрмиш. Тан узра эмди фаҳм эттим ададсиз тоза доғимни, Ки, ҳар бир-бир қорарған шоми ҳажримдин нишон эрмиш. Бузулған кўнглум атрофиндағи захм ичра новаклар, Балият қушлари-ю захм аларға ошён эрмиш. Рақиби синдуриб кўнглин-у мен йиғлаб анга, лекин, Су келтирмак ҳамон-у кўза синдурмоқ ҳамон эрмиш. Балият даштида зоре кўруб Мажнун соғинғайлар, Кўнгул отлиғ бизинг оворайи бехонумон эрмиш. Хаёлинг хайли кўнглум даштида чун қилдилар манзил, Ҳар ўт ёққан ер ул манзилда бир доғи ниҳон эрмиш. Замон ошубидин кўнглумга юз шиддат етар эрди, Чу фаҳм эттим - мунга боис ул ошуби замон эрмиш. Агарчи мен ёмонмен, яхшидуркира муътарифдурмен, Ўзин яхши тасаввур айлаган мен дин ёмон эрмиш. Навоий назмини кўрдум қуёш лавҳиға сабр эткан, Буюрган ани олий қадр шоҳи хурдадон эрмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Менга_номеҳрибон_ёр.... Downloaded from uzbekai.com.