Мени мен истаган... Алишер Навоий Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрайи андин тилармен, баҳраманд этмас. Нетай ҳур-у пари базминки, қатлим ё ҳаётимға, Аён ул заҳрчашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас. Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусн-у малоҳатдин, Ичим ул чок-чок этмас, таним бу банд-банд этмас. Керак ўз чобуки қотилваши мажнун шиоримким, Бузуғ кўнглумдин ўзга ерда жавлони саманд этмас. Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир, Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас. Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий, тегмасин деб кўз, Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мени_мен_истаган.... Downloaded from uzbekai.com.