Менинг фироқим-у... Алишер Навоий Менинг фироқим-у анинг висоли тун била тонг, Бу нав даҳрда йўқ эҳтимоли тун била тонг. Ғариб зулф-у юз эрмасмуким, жаҳон элига, Кўрунмамиш бу икининг мисоли тун била тонг. Тонгим ёруғ-у тунум тийрадурки, чирмашдур Кўнгул аро зулфинг хаёли тун била тонг. Не тунда айш насими, не тонгда меҳр, магар, Ки, бўлди зулф-у юзунг поймоли тун била тонг. Туннинг хужаста, тонгинг қултуғ ўлсун, эй маҳваш Ки, икки банда санга бўлди ҳоли тун била тонг. Биравки, тонг-у тунин бода бирла ўткаргай, Яқинки, бўлмағай анинг мололи тун била тонг. Навоий этмади зулф-у юзунг висолин кашф, Валек эрур ғамининг иттисоли тун билан тонг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Менинг_фироқим-у.... Downloaded from uzbekai.com.