Ўн сакиз минг олам ошуби... Алишер Навоий Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур. Деса бўлғайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор, Ўн сакиз ёшинда бунча фитнаким бошиндадур. Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса улдурур – Ҳусн шоҳи, ул балоларким кўз-у қошиндадур. Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки бор, Барчаси эзид таоло сун наққошиндадур. Тан анга сийм-у, ичинда тош музмар кўнглидин, Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ич-у тошиндадур. Май кетур, эй муғки юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ, Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур. То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк, Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/О%E2%80%98n_сакиз_минг_олам_ошуби.... Downloaded from uzbekai.com.