Оразин ёпқоч кўзумдин... Алишер Навоий Оразин ёпқоч кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Ўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш. Қут бир бодом-у ерим гўшайи меҳроб эди, Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўз-у қош. Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини, Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош. Бўсае қилмас мурувват, аср-у қаттиқдур лабинг, Десам, оғзи ичра айтур, лаъл ҳам бор нави тош. Новакинг кўнглумга киргач жон талашмоқ бу экин, Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош. Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон хизридур— Сарвким, даъб айлади озадалиғ бирла маош. Қоши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз, Гар будур меҳроб, бир-бир қўйғусидур барча бош. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оразин_ёпқоч_ко%E2%80%98zumdin.... Downloaded from uzbekai.com.