Раҳм этиб, эй дўстлар... Алишер Навоий Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўксумни ёринг, Қўл ёланг айлаб солиб, ҳар ён ичимни ахторинг. Учраса юзи қора кўнглум тутуб, тортуб, узуб, Ўтқа солиб ўртабон, жонимни андин қутқоринг. Келган эрса чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб, Келса бу жониб, синонлар бирла санчиб қайторинг. Чун ўлармен – ёрни истанг, бошимға келмаса, Бош ёланг айлаб, қўюб туфроғ уза юз, ёлборинг. Келса айтурда ошуқмангким, фараҳдин ўлмайин, Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткоринг. Бошима етса, чу ўлгумдир неча фарёд этиб, Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг. Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани, Қўлдабон ё судрабон майхона сари бошқоринг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Раҳм_этиб%2C_эй_до%E2%80%98stlar.... Downloaded from uzbekai.com.