Сариғ оғриғ бўлдум... Алишер Навоий Сариғ оғриғ бўлдум, эй соқий, хазони ҳажр аро, Қони асфар майки, бор ҳар қатраси бир қаҳрабо. Юз-у жисмимдур сариғ барге қуруған шох уза, Шох-у баргеким, қуруб сарғарса, ким кўрмиш даво. Не мараздур буки, бир гулрух шарори ишқидин, Бўлди сариғ лола кўзум оқи-ю доғи қаро. Суд эмиш кўз тушса асфар жинси сари, ваҳ, қани, Сарвинозимким, сариг гул баргидин киймиш қабо. Сарғариб қолмиш ҳаводис кожиға ҳижрон куни, Сир-сариғ қушдекки, кундуз қолғай ол қушлар аро. Шом ила субҳ ар сариғ оғриғ эмаслар, бас недур, Тун сочин ёйиб, қуёш йиртиб юзин, тутмоқ азо. Дарди туфроққа ниҳон этти Навоий жисмини, Топибон бир шуша олтун, дафн қилғандек гадо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сариг%27_ог%27rig%27_бо%27ldum.... Downloaded from uzbekai.com.