Тифллар тошики... Алишер Навоий Тифллар тошики, жисмим қилди сартосар қора, Бўлди савдоға саводи аъзам андин ҳар қора. Ёшдин англа юзум, гар сиймгундур, гар қизил, Тошдин англа танимни гар кўк ўлмиш, гар қора. Дема кўнглунг лавҳиға ёзғил хирад ойинини, Баски қўйдинг доғи ишқ ул сафҳадир аскар қора. Панжайи ҳуршидни гўё қора этмиш кусуф, То қилиптур илгин ул ҳури парипайкар қора. Дуди оҳимдин, демайким, зор жисмим сўзидин, Кулки бўлмиш ўт тушиб куйган каби бистар қора. Умр йўқ жуз тийралик, исёндаким, ҳайвон суйи, Истамакдан рўзғорин топти Искандар қора. Чун Навоий ишқ аро комиллиғин сабт эттилар, Бўлди баским, аҳли ишқ от ёздилар маҳзар қора. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тифллар_тошики.... Downloaded from uzbekai.com.