Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил... Алишер Навоий Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил, Шуълайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориг, яшил. Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин, Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориғ, яшил. Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин, Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил. Ораз-у холинг била хаттинг хаёлидин эрур, Кўзларимнинг оллида даврон қизил, сориғ, яшил. Лаългун май тутқил олтун жом бирла сабзада, Ким, булардин яхши йўқ имкон қизил, сориғ. яшил. Фақр аро бирранглик душвор эрур беҳад валек Хирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил. Эй Навоий, олтун-у шингарф-у зангор истама, Бўлди назминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хил%27atin_то_айламиш_жонон_қизил%2C_сориг%27%2C_яшил.... Downloaded from uzbekai.com.