Ёрдин айру кўнгул... Алишер Навоий Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ, Мулкким султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ. Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул Бир қаро туфроқдекдурким, гул-у райҳони йўқ. Бир қаро туфроқким, йўқтур гул-у райҳони анга, Ул қаронғу кечадекдурким моҳи тобони йўқ. Ул қаронғу кечаким, йўқтур моҳи тобони анга, Зулматедурким, анинг сарчашмайи ҳайвони йўқ. Зулматеким, чашмайи ҳайвони онинг бўлмағай Дўзахедурким, ёнида равзайи ризвони йўқ. Дўзахеким, равзайи ризвондин ўлғай noumid, Бир хуморедурки, анда мастлиқ имкони йўқ. Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор, Ҳажрдин дарди ва лекин васлдин дармон йўқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёрдин_айру_ко%E2%80%98ngul.... Downloaded from uzbekai.com.