Даҳнома Амирий Этибон ишқи тўлғади илигим, Янги ой эрди, тутти телбалигим. Дедим – Тур, тенгри учун! Турди ул ой, Ёрутиб эл кўзин ул шўх худрой. Дедим: — Эй умр ўрарға қилма рағбат, Деди: — Гар умр ўтар хуш, бил ғанимат. Дедим: — Турғилки, жоним ичра ўқтур, Деди: — Жонға борурдин чора йўқтур. Дедим: — Лаълинг сусағонларга боқмас, Деди: — Усрукка шарбат онча ёқмас. Дедим: — Теккайму сендин ташна сувға, Деди: — Йўқтур бале айб орзуға. Дедим: — Зулфунгда боғлиқдур жафолар, Деди: — Олингда бордур кўп балолар. Дедим: — Сочинг хаёлидур зарарлиқ, Деди: — Ул мушк бордур дардисарлиқ. Дедим: — Кўзунг қароси дилрабодур, Деди: — Усруктуру ичи қародур. Дедим: — Қошинга элнинг майли ортар, Деди: — Ёдур, кўнгул ул ёни тортар. Дедим: — Холинг эрур офат нишони, Деди: — келтурмагил юзумга они. Дедим: — Жонимда шавқунг ғулғули бор, Деди: — Ҳар қанда гулдур, булбули бор. Дедим: — Олғил мени сен бир қўлунгға, Деди: — Кўп сўзлама, борғил йўлунгға. Дедим: — Йўлдур ёвуқ, кел, билса билмас, Деди: — Мунда ёвуқлуқ қилса бўлмас. Дедим: — Турғил! Равоне сурди отин, Кўзум кўрди борадурғач ҳаётин. Югурдим эв сори мен зору гирён, Қилиб парвонатек ўзумни бирён. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Даҳнома. Downloaded from uzbekai.com.