Эй, кўзда юзунг ҳайрати осори томоша... Амирий Эй, кўзда юзунг ҳайрати осори томоша, Наззорайи ҳуснинг гули беҳори томоша. Кўнглум тепиши айлади савдо элини хуш, Девона рур равнақи бозори томоша. Муфт ўлди ҳавас аҳлина савдойи висолинг, Бемоя топар суд харидори томоша. Кўнглум қушини зоғларинг қилди музайян, Шавқ этти бу товусни гулзори томоша. Моҳияти хуршедни хуффош на билсун, Ҳар дила эмас маҳрами асрори томоша. Кўнглумни қилиб қасри вафо ишқ, Амирий, Кўз манзарасин айлади анвори томоша. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй%2C_ко%E2%80%99zda_юзунг_ҳайрати_осори_томоша.... Downloaded from uzbekai.com.