Шароби ноз то базм ичра рухсорингни ол этмиш... Амирий Шароби ноз то базм ичра рухсорингни ол этмиш, Хижолат барги гулни поймоли инфиол этмиш. Кўтармас бошини сарви сиҳи бори хижолатдин, Хироми ноз то гулшанда ул зебо ниҳол этмиш. Бўлуб Мажнун, кийиклар суҳбатини ихтиёр этмон, Мени девонани то вола бир ваҳши ғазол этмиш. Ҳазин кўнглум қуши парвоз этар кўюнг ҳавосида, Уқунгдин пар чиқориб, ҳар тараф жисмина бол этмиш. Нетай гар жоми Жам бирла Скандар кўзгуси бўлса, Букун дайр ичра соқий қисматим синган сафол этмиш. Фалак ҳар ой бошинда бир ҳилолин ошкор айлар, Магар кўнглум киби юз узра қошингни хаёл этмиш. Дема ҳолим кўруб: «Не важҳдин бетоб эрур кўнглунг?» Муҳаббат дарди онинг нотавону бемажол этмиш. Таманнойи сари зулфинг тушуб бошимға ҳайронман, Жунун кўйида бу савдо мени ошуфтаҳол этмиш. Ҳазар айлангиз, эй ушшоқ, ул бераҳм қотилдин, Букун қиш бўркини эгри қўюб зеби жамол этмиш. Мени жоним олурға, эй ажал, кўп чекмагин заҳмат Ки, бир сўз бирла лаъли манга ўлмоки маҳол этмиш… Амир оламға берса ишқ иршодин тонг эрмаским, Муҳаббат пириға хизмат қилиб, касби камол этмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шароби_ноз_то_базм_ичра_рухсорингни_ол_этмиш.... Downloaded from uzbekai.com.