Вафо то бўлди жононимға махсус... Амирий Вафо то бўлди жононимға махсус, Жафову жавр эрур жонимға махсус. Хирому жилваву нозу малоҳат, Эрур сарви хиромонимға махсус. Гулистон бўлди кўнглум лола янглиғ, Вафо доғи гулистонимға махсус. Кеча тонг отқуча кўнглум чекар оҳ, Эрур бу шам’ вайронимға махсус. Кўнгул конидадур лаълинг хаёли, Бу гавҳардур Бадахшонимға махсус. Ғамингда ишқ ранжи роҳатимдур, Бу дардинг ўлди дармонимға махсус. Ғубори тўтиёйи хоки пойинг, Бўлурму чашми гирёнимға махсус. Керак шаҳдин гадо ҳолини сўрмоқ, Бу давлат келди султонимға махсус. Кўнгул хуштур висол уммиди бирла, Бу марҳам доғи ҳижронимға махсус. Шаҳиди нози мужгонинг эрурман, Бу ханжардур менинг қонимға махсус. Эрурман ишқ мулкининг Амири, Жунун авбоши дарбонимға махсус. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Вафо_то_бо%E2%80%99ldi_жононимг%E2%80%99a_махсус.... Downloaded from uzbekai.com.