Эй гўзал Фарғона, ўзинга кел энди шод қил... Анбар Отин Эй гўзал Фарғона, ўзингни кел эмди, шод қил, Ҳар ғазални бошида, сен, ўз отингни йод қил, Қайди бандни пора айлаб, ўзлугунг озод қил, Қайғулик қунларни куйдур, барчасин барбод қил, Эмди Туркистонда ҳақгўйлик ила фарёд қил. Боғларинг пажмурда бўлди зоғларнинг пойидин, Кўкрагинг садпора бўлди дайдиларнинг ёйидин, Катра-қатра қон томодур ўқ тешкон жойидин, Кип-қизил қонлар оқодур жабр кўргон сойидин, Ўз қўлинг бирла бу юртингни ўзинг обод қил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_го%CA%ББзал_Фарг%CA%ББона%2C_о%CA%ББзинга_кел_энди_шод_қил.... Downloaded from uzbekai.com.