Таржимаи ҳол Анбар Отин Отам – Фармонқулийи Марғилоний, Онам – Ашурбибийи Қўқоний. Алар белбоқчи – бўзчи эрди касби, Ҳамиша маккайидин эрди нони. Ки, “бўзчи ёлчимас белбоққа” доим, Яна жуфт бўлмас эрди чопони. Бизоат бўлмағач уй эрди нотинч, Санаб бўлмас эди жанжал сони. Ҳайит келса ҳамиша ғавғо бўлғай Ки, йўқдур янги энгилдин нишоне, Арафа- ийди қурбон кечасида, Ота-онам қўпорди ғалаёне. Намоз куни иккиси айрилишди, Бир уйча-ҳовлича сотдилар они. Ман ҳам икки укам била бизлар, Онам бирла бўлувдик сарсони. Онам бирла қолиб биз кўчаларда, Отам кетди ба шаҳри Марғилони. Онам бир эрга тегди Бешқовоққа, Уни бор эрди читгарлик дўкони. Яна боғI бор эрди бир танобча, Икки танобча ерда деҳқони. Мани тарбият айлаб, ҳам укамни, Ҳамиша берди бизга буғдой нони. Онам кўрди ети фарзанд андин, Бири кўрқори бўлди кўзи они. Мани уйга чиқардилар шаҳарга, Зоҳидхўжа деган новвой Қўқоний. Ул нийз қашшоқ эди аввалда ўзи, Қари катта оноси-моли, жони. Қийинроқ бўлди, новвой ўзи танҳо, Кунимиз ўтди андак: чойи, ноний. Мани фарзандларим тўрт бўлди-ю бас, Мўминхўжам эди андак ёмони. Бибихон – роҳати, жоним анисим, ғариблик, дардманлик дармони. Этиб қолдим, мураббим бўлди шу қиз, Анинг бирла топиб жоним омони. Усмонхўжам-ҳалиму қобилимдур, Ўқутди устод Хайруллохони. Мани дардимга қўшди минг аламлар, Вафоти эткан қизим Оминахони. Шу дард бирла адо бўлдим, ёронлар, Бу ёш боғим бўлиб тезда хазони. На роҳат кўрдиму, на орзуни Ки, ман йиғлаб ғазал ёздим ниҳоний. Аёллар ишқ сўзини демакдин, ғазал ёзмоқдин ўзи эрди фоний. Саҳҳофга ёлбориб неча варақни, Китоб ичига жойлаб қўйдим они. Кимеки кўрса, йод этса зора, Ёруғлик бўлса ул дунёйи соний. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Таржимаи_ҳол. Downloaded from uzbekai.com.