Хислато, мажмуи ёру ошноларни сўранг... Асирий Хислато, мажмуи ёру ошноларни сўранг, Барчаға биздин дуо айтинг, ағоларни сўранг. Биздин айланг зумраи аҳбоба тавзии калом, Лойиқи васфу сазовори саноларни сўранг. Қилсангиз сайри мадорис бирла азми хонақоҳ Олими қудсисяр зуҳд интимоларни сўранг. Сўфийи софи тавийят, муттақийи ҳақсипос, Орифи урфон маноқиб, авлиёларни сўранг. Гарчи билмаймиз ҳануз аҳволини, кимдур Камий, Лек шоирликда машҳуру валоларни сўранг. Нолаи ушшоқдур ҳар машқининг зиру бами Тўйчийи тўтинағам булбул наволарни сўранг. Баъди таблиғи салому тўҳфайи арзу ниёз, Киприки нозофарин, қоши қароларни сўранг. Гар ҳуло тақса сочи шаммомаи сунбулфириб, Ва-р қиё боқса кўзи наргисраболарни сўранг. Кимки раҳмат кўз билан боқса бизимдек зорға, Дийдаси оҳунасак, чашми сиёларни сўранг. Қайси мажлис ичра йод ўлса бизим авсофимиз, Хушсухан, ширинбаён, нозик адоларни сўранг. Ғойибона кимса изҳор этса, арзи эътиқод, Хоҳи хайли ағниё, хоҳи гадоларни сўранг. Хирмани гулдек қизил рухсораларни йодида, Ранги сарғайган самондек қаҳраболарни сўранг. Сарвиқоматларни ҳижронида қадди дол ўлан Пири маҳруми асо, қадди дутоларни сўранг. Шаҳрингизда, алғараз, ҳарқанча бўлса аҳли фазл, Биздин ибрози ниёз айланг, расоларни сўранг. Биз каби жисми мусибат тобасинда доғ ўлан, Нури чашминдан жудо, соҳиб азоларни сўранг. Қолмасун ҳеч ким Асирийдек фаромуши хаёл, Гўшаи хилватгузин, саҳви низоларни сўранг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хислато%2C_мажмуи_ёру_ошноларни_со%E2%80%98rang.... Downloaded from uzbekai.com.