Бовужуди оразинг барги самандин ким десун... Атоий Бовужуди оразинг барги самандин ким десун? Лоладин ким сўзласун, ҳам настариндин ким десун? Дунёни тутти санинг ҳуснунг била дардим сўзи, Юсуфу Яъқуб ила Байтул-ҳазандин ким десун? Лаълингиз бирла дам урмас зарра саррофи ақл, Оре, яхши бор экан, асли ямондин ким десун? То висолингдин йироқмен, ёвумас ҳеч ким манга, Жоэ улдур, айб эмас, жонсиз бадандин ким десун? Зулфу холингдин муаттар бўлди олам, баъдазин Нофайи оҳую Тотору Хўтандин ким десун? Макру фан айлаб мени, сайд этти дерлар эл сени, Мен азалдин мубталомен, макри фандин ким десун? Эшикингдаким, шаҳаншаҳларга анда бор йўқ, Бу Атоийдек гадойи беватандин ким десун? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бовужуди_оразинг_барги_самандин_ким_десун.... Downloaded from uzbekai.com.