Эй бегим, ушбу юз, дегул... Атоий Эй бегим, ушбу юз, дегул, шамс била қамармудур? Эй бегим, ушбу сўз дегул, шаҳд била шакармудур. Кўз учидан қиё-қиё шева била боқишларинг, Жон тамурин қиёр учун тиғму ё назармудур? Боди сабоки, келтурур жонға сочинг насимини, Шаҳри Сабонинг элчиси ҳудҳуди хушхабармудур? Зулфи муанбарингким, ул кўздин учар узун кеча, Сарви саҳининг устида зоғу абири тармудур? Зори-ю нола кам қилай, рост айт, эй посбон, Итларинга бу ноладин ҳар кеча дардисармудур? Лаъли лабинг хаёлидин бир гузар айлайин дедим, Жони азиздин, вале одамиға гузармудур? Сўрсанг Атойи ҳолидин нетти, эй подшоҳи ҳусн, Лутф-у карам гадойиға тенгри учун, зарармудур? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_бегим%2C_ушбу_юз%2C_дегул.... Downloaded from uzbekai.com.