Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди... Атоий Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди, Гул очилди, гулистон вақти бўлди. Қилай нола, боқиб гулдек юзунгга, Чу булбулларға афғон вақти бўлди. Гулу булбул бикин гулбунлар ичра, Нишоту айши пинҳон вақти бўлди. Ўқуб гул бахтини мажлисда ҳар дам, Бўлуб сархуш, гулафшон, вақти бўлди. Туруб маҳбуб олида муҳибға, Чу гул чоки гирибон вақти бўлди. Муғанниларға булбуллар бикин зор, Ҳазорон навъи алҳон вақти бўлди. Бу дамким, гул қилур булбулға алтоф, Атоийға ҳам эҳсон вақти бўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кел%2C_эй_дилбарки%2C_бо%E2%80%99ston_вақти_бо%E2%80%99ldi.... Downloaded from uzbekai.com.