Кўнгулни олғали зулфунг каманди... Атоий Кўнгулни олғали зулфунг каманди, Паришон бўлди ғамдин банд-банди. Неча дафъи хумор этмас, кўрунгким, Лаби лаълингдадур маъжуни қанди. Мулойимдур бўюнг мадҳин ўқурда, Мақоми «Рост» оҳангги баланди, Манга дармон ҳамин бас буки дерлар. Сенингдек марҳами жон дардманди, Не нисбат сарв-ла қаддинг биланким, Эрур ул боғбонларнинг лаванди. Ангаким, ишқ ҳоли бўлди ғолиб, Асар қилмас насиҳатгўй панди, Атоий шеърининг лутфини билса, «Латофатнома»дин кечгай Хўжандий. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98ngulni_ольг%E2%80%98ali_зулфунг_каманди.... Downloaded from uzbekai.com.